«жамоатчилик муҳокамаси» тегли мақолалар


«Қош қўяман деб, кўз чиқарамиз». Жамоатчилик Алишер Қодировнинг аёл ходимларга оид таклифини танқид қилди
7 январ 2023, 22:19

«Қош қўяман деб, кўз чиқарамиз». Жамоатчилик Алишер Қодировнинг аёл ходимларга оид таклифини танқид қилди

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодировнинг оилали аёлларга 2 соат камроқ ишлашига шароит яратиш ҳақидаги таклифи эътирозларга сабаб бўлди. Иш берувчилар ва жамоатчилик вакиллари бу «меҳнат бозорида аёлларни камситилиши ва уларга иш берилмаслигига сабаб бўлишини» таъкидламоқда.

1 июлдан электр энергия ва газ нархини «ижтимоий норма» асосида ошириш таклиф этилмоқда
31 май 2022, 15:36 9

1 июлдан электр энергия ва газ нархини «ижтимоий норма» асосида ошириш таклиф этилмоқда

1 июлдан электр энергия ва газ истеъмоли учун нархларни «ижтимоий норма» асосида белгилаш кутилмоқда. Муҳокамага эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, амалдаги нархлар ошади. Шунингдек, белгиланган нормадан кўпроқ ишлатганлар ҳар бир қўшимча кВт соат электр энергия учун — 2 баравар, ҳар бир қўшимча куб метр газ учун эса — 5 баравар миқдорида тўлов қилади. Нархлар 2024−2025 йиллардан инфляция даражасига индексация қилинади, 2026 йилдан эса эркинлаштирилади.

ОТМга қабул учун давлат буюртмасини камайтириш таклиф этилмоқда
18 май 2022, 10:54

ОТМга қабул учун давлат буюртмасини камайтириш таклиф этилмоқда

2022/2023 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталарини белгилашга оид президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, давлат буюртмаси сонини камайтириш таклиф этилмоқда. Хусусан, бакалаврларни тайёрлаш учун 110 278 нафар (2021 йилда — 157 755), магистрларни тайёрлаш учун 11 082 нафар (2021 йилда — 12 900) талабага ўрин ажратиш кўзда тутилмоқда. Молиявий мустақиллик берилган 35 та ОТМ эса тўлов-контракт асосидаги квотани ўзи белгилайди.

Ҳукумат янги йўл ҳаракати қоидаларини нега жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлади?
13 апрель 2022, 15:55

Ҳукумат янги йўл ҳаракати қоидаларини нега жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлади?

Вазирлар Маҳкамаси янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларини жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлади. Бунга президентнинг 17 мартдаги фармони билан муҳокамага қўйиладиган ҳужжатлар таснифига киритилган ўзгартириш сабаб бўлган бўлиши мумкин. Унга кўра, энди фақатгина муҳим ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Олдинги тартибга кўра, барча ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамага қўйилиши шарт эди.

5 йилда мактабгача таълим қамровини 80 фоизга етказиш кутилмоқда
2 январ 2022, 22:53

5 йилда мактабгача таълим қамровини 80 фоизга етказиш кутилмоқда

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, келгуси 5 йилда мактабгача таълимдаги қамров даражасини 62 фоиздан 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. 2026 йилга келиб эса 6 ёшли болаларни 100 фоиз мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш кутилмоқда. Бунинг учун эса 7 мингдан ортиқ нодавлат муассасаларни қуриш, 160 мингдан кўпроқ кадрлар малакасини ошириш мақсад қилинган.

Келгуси 5 йилга мўлжалланган макроиқтисодий режалар маълум қилинди
1 январ 2022, 22:37

Келгуси 5 йилга мўлжалланган макроиқтисодий режалар маълум қилинди

Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда бир қанча устувор мақсадлар қаторидан — 5 йил ичида аҳоли жон бошига ЯИМни 1,6 бараварга ошириш, инфляция даражасини 9,9 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш, давлат бюджети тақчиллиги 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш, давлат қарзини йилига $4,5 млрддан оширмаслик, экспорт ҳажмини $30 млрдга етказиш ўрин олган.

Талабаларни ижарага қўйишдан олинган даромадни солиққа тортмаслик таклиф қилинди
26 октябр 2021, 15:52

Талабаларни ижарага қўйишдан олинган даромадни солиққа тортмаслик таклиф қилинди

Солиқ тўловчининг уй-жойларини талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади. Молия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Зўрлик ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази ташкил этилиши мумкин
24 март 2021, 00:54

Зўрлик ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази ташкил этилиши мумкин

Зўрлик ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази ташкил этилиши мумкин. Бу борада президентнинг қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат билан тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ва шунга мойиллиги бор шахсларга кўмаклашиш тизимини қайта ташкил этиш мақсад қилинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг